22:51 | 25.03.24
Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманганда ўтказилган ифторликда иштирок этди. Эҳсонга Фарғона ва Андижон вилояти нуронийлари ҳам ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, оқшомда барча ҳудудларда, вилоят, шаҳар ва туманлардаги ҳамма маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилди. Наманган вилоятидаги эҳсонга Фарғона ва Андижон вилояти нуронийлари ҳам ташриф буюрди.
Давлат раҳбари мамлакат мусулмонларини Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.
«Бугун барчамиз – муҳтарам уламоларимиз ва нуронийларимиз, жамоатчилигимиз вакиллари биргаликда ифтор қилмоқдамиз. Ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бугун гўёки бир дастурхон атрофида жам бўлиб ўтирибди. Ўйлайманки, бу савобли тадбир инсон қадрини улуғлашга, ўсиб келаётган ёшларимизни мана шундай олижаноб руҳда тарбиялашга хизмат қилади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент бу ишларга ҳисса қўшаётган иймон-диёнатли, саховатли юртдошларимизга ташаккур айтди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: