19:06 | 25.03.24

                       

Президент Наманганда режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан танишди ва инвесторлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан танишди ва инвесторлар билан суҳбатлашди.

Хитой билан ҳамкорликда Чуст туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш, покистонлик инвестор томонидан Тўрақўрғон туманида синтетик мато ишлаб чиқариш ва бўяш, Австрия компанияси билан вилоят травматология марказини жиҳозлаш режалаштирилган.

Мазкур 47 та лойиҳа натижасида 40 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари инвестор ва ташаббускорлар билан бирма-бир суҳбатлашди. Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги муҳокама қилиниб, уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: