10:11 | 12.02.24

                       

Президент қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказилади

Президент матбуот котиби қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича видеоселектор ўтказилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги вазифалар муҳокама қилинади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев бошчилигида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: