14:09 | 08.01.23

                       

Президент топшириғи билан Навоийдаги қишлоқ туризм марказига айлантирилмоқда

Президент топшириғи билан Навоий вилоятидаги қишлоқни туризмга ихтисослаштирилган қишлоққа айлантириш бошланди. Айни кунгача белгиланган ҳудудда бир қатор музей, уй ва мехмонхоналар қурилди

Ўзбекистон Президентининг буйруғи билан Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган «Дара» қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишича, айни дамда Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, «Дара» қишлоғида 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик хонадон, 2 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари, шунингдек, 2 та ҳунарманд (уй) устахоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу билан бирга, мазкур маҳаллада қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида 2 та спорт ва сайр хизмати, 3 та овқатланиш шохобчаси, 8 та савдо нуқтаси ҳам ташкил этилди. Бундан ташқари, 2023–2024 йилларда «Дара» қишлоғида 3 та селфи ҳудуди, 1 та осма кўприк, 2 та автотураргоҳ, 30 та дам олиш ҳудуди ва 2 та ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрисабз 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахти деб эълон қилингани ҳамда Ўзбекистон бўйлаб ўқувчи ёшлар саёҳати ташқил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: