10:15 | 04.06.24
Президент Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосарини ишдан олди.
«Тошкент сити», «Тошкент молл», «Мэджик сити» каби туризм масканларига йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар. Лекин пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.
Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: