17:06 | 03.04.24

                       

Президент Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имконият борлигини айтди

Президент Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имконият борлигини айтди. Мутасаддиларга бу учун аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.

Шунингдек, тумандаги 44 та мактабни ўтган йили 4 минг 400 нафар ўқувчи битирган бўлиб, улардан мингтаси IELTSдан юқори балл олган. Улардан 3,5 мингтаси ёки 78 фоизи олийгоҳларга кирган.

Бундай натижанинг сабабларидан бири – мактабларни 2-3 тадан синф хонаси шартнома асосида хусусий ўқув марказларига дарсдан кейин фойдаланиш учун берилган.

Бу тажрибани кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, йиғилишда Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқлангани қайд этилди.

Ушбу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун иқтисодий комплекс раҳбариятига янги ёндашув асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Шаҳар ҳокимига хориждаги йирик шаҳарларнинг саноат, инфратузилма, тадбиркорлик, коммунал соҳаларидаги ижобий тажрибасини Тошкентда жорий қилиш топширилди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: