10:11 | 03.06.24
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлади. Хорижий сармоядорлар иштирок этиши керак бўлган халқаро бизнес-форум ҳам мулоқот вақтига тўғри келади.
Ўзбекистонда президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича эксперт ишчи гуруҳлари тузилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 майдаги қарорида кўзда тутилган.
Президент 2021 йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот форматидаги илк учрашувини ўтказди. Ўшанда тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол ва таклифлар келиб тушди. Улар етти йўналиш бўйича тизимлаштирилди, шундан сўнг ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича президентнинг қатор қарорлари қабул қилинди. Ўша йиғилишда Шавкат Мирзиёев бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф этган эди.
Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ва Жамшид Хўжаев (ҳамраислар) бошчилигидаги янги комиссия ҳар йили 15 июндан август ойининг иккинчи ярмигача бўлган мулоқотга қадар тадбиркорлардан таклифларни тун-у кун қабул қилишни ташкил этиши шарт. Шунингдек, у тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, унинг вазифаларига маҳаллий тадбиркорлар муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш киради.
Савдо-саноат палатасига мурожаатларни қабул қилиш ва мулоқот натижалари бўйича қабул қилинган ҳужжатлар ни эълон қилиш учун «Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформасини ишга тушириш топширилди.
Комиссия ҳар йили президент ва бизнес вакиллари ўртасидаги мулоқот жойини аниқлаб беради. 2024 йилда Қорақалпоғистон унинг ўрни этиб белгиланди. Бунгача барча учрашувлар Тошкентда бўлиб ўтган.
Хорижий сармоядорлар иштирок этиши керак бўлган халқаро бизнес-форум ҳам мулоқот вақтига тўғри келади.
Бундан ташқари, йил охиригача Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари иштирокида «Қорақалпоғистонда бизнес юритинг» дастури доирасида йирик компаниялар брендларини жалб этиш бўйича топшириқ берилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: