21:44 | 26.05.24
Путин Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келди. Икки давлат раҳбари ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари бўйича музокаралар олиб бориши режалаштирилган.
Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқадилар.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этадилар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: