21:24 | 06.11.23 1068

Путин олтинчи марта президентликка ўз номзодини қўйди

Агар у президентликка сайланса, бу унга 2030 йилгача ҳокимиятда қолишга имкон беради.

Хориж манбаларининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилган ҳамда бу унинг ҳокимиятда камида 2030 йилгача қолишига ёрдам беради.

Кремл янгиликлари билан таниш бўлган бошқа манба ҳам Путиннинг номзоди сайловда иштирок этиши юзасидан қарор қабул қилингани ва унинг маслаҳатчилари сайловга ҳозирлик кўраётганини тасдиқлаган. Шу пайтгача ҳаммаси бўлиб, учта хорижий манба кейинги йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Путиннинг иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилган.

«Қарор қабул қилинди. Путин эндиликда сайлов учун ўз номзодини қўяди» дея ёзган хабардор манбалардан бири.

Кўплаб дипломатлар, жосуслар ва амалдорлар Путиннинг ҳокимиятда умрбод қолишини кутишган бўлса-да, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, президентнинг шахсан ўзи бу масала юзасидан ҳали изоҳ бермаган. Кампания жараёнлари ҳам аниқ кўрсатилмаган.

Маълумот учун, 1999 йилнинг сўнгги кунида Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Елцин томонидан президентлик лавозимини қабул қилиб олган 71 ёшли Путин СССР раҳбари Иосиф Сталин давридан бери бошқа Россия ҳукмдорларидан фарқли ўлароқ, кўпроқ вақт давомида президент бўлиб ишлади ва ҳатто Собиқ Иттифоқнинг бошқа бир раҳбари Леонид Брежневнинг 18 йиллик бошқарувини ҳам ортда қолдирди.

Мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 17 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Россияда ўтказиладиган сайловларнинг саккизинчиси ҳисобланади ва Путин унда олтинчи марта ўз номзодини қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Путин вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди ва Кремл бу хабарларни рад этувчи суратларни эълон қилганди. Бундан ташқари, Арманистон президенти Путинни ҳибсга олишга имкон берувчи Рим Статути ратификациясини маъқуллаганлиги ҳақда хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 726
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 782
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 478
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 397
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1068
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 887