19:10 | 14.10.23

                       

Арманистон президенти Путинни ҳибсга олишга имкон берувчи Рим Статути ратификациясини маъқуллади

Статут 1999 йилда имзоланган, аммо ратификация қилинмаганди.

Кеча, 13 октябр куни Арманистон президенти Ваагн Хачатурян Халқаро жиноий суднинг (ХЖТ) Путинни ҳибсга олишга имкон берувчи Рим статутини ратификация қилишни маъқуллади. Бу ҳақда Арманистон  президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг март ойида Халқаро жиноий суднинг дастлабки тергов палатаси Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. 1 сентябр куни эса Арманистон ҳукумати парламентга Рим Статутини ратификация қилиш лойиҳасини юборган. Ушбу статут мамлакат томонидан 1999 йилда имзоланган, аммо ўшандан бери у ратификация қилинмаган.

Хабарга кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ратификация йўли билан Озарбайжонни жавобгарликка тортмоқчи эканини даъво қилган. Шундан сўнг, Арманистон парламенти 3 октябр куни уни ратификация қилди. Кремл эса Арманистоннинг ратификация қарорини нотўғри деб атади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган парламент йиғилишида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти мамлакатга борса, Арманистоннинг хавфсизлик масалалари учун уни ҳибсга олишга имкон берувчи Рим Статутини қабул қилиши мумкинлигини айтган эди.

Маълумот ўрнида, Рим Статути геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар, ва тажовуз жинояти каби тўртта халқаро жиноят турини ифода этади ва айблов, қидирув эълон қилади. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ортидан Россия президенти Владимир Путин ҳам ташкилотнинг «қора рўйхат»ига тушиб қолган. Путинга нисбатан инсониятга қарши жиноятлари учун ҳибсга олиш қарори эълон қилинган. Арманистон эса Рим Статутини қабул қилгандан сўнг, мамлакатга ташриф буюрадиган Владимир Путинни ҳибсга олишига тўғри келади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: