21:57 | 19.05.24

                       

Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни мазах қилган ҳодималар ишдан олинди

Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни мазах қилган ҳодималар ишдан олинди. Ҳодималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Сирдарёда «Мурувват» интернатидаги руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилинган ҳодималар ишдан бўшатилгани маълум бўлди.

Қайд қилинишича, 2024 йилнинг 17 май куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшайдиган руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалган. Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилди.

Аниқланишича, аёлни мазах қилган ходималар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишлаган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Я.С.ни шифокорлар рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видео тасвир ошхонада ишловчи ходимларнинг телеграм группасига ташлаган.

2024 йил 17 май куни Сирдарё «Мурувват» интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани ИИБга мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги» Қонунинг 3-модда (Асосий тушунчалар) ва 4-модда (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари) билан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилган. Маълум қилинишича, ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: