21:09 | 19.05.24

                       

Сурхондарёда Cobalt 12 ёшли болани уриб кетди

Сурхондарёда Cobalt 12 ёшли болани уриб кетди. Бола олган оғир тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Сурхондарё, Музработ туманида Cobalt светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, йўлдан ўтиб кетаётган болаларни уриб юборди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 май куни Музработ тумани «Дарбанд» МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинасида тезликни ошириб, светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. Натижада йўлдан ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини туртиб кетган.

Болалардан бири 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этди. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.

Ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: