17:39 | 27.12.23

                       

Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари билан газ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган

МДҲнинг норасмий саммитидан сўнг Россия Президенти фақат икки давлатнинг Президенти билан учрашув ўтказганди.

Россия президенти Владимир Путин МДҲнинг норасмий саммити якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказди. Учрашувларда газ соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Норасмий саммит якунида Путин меҳмонларни кутиб олиб, Қозоғистон Президенти ва Ўзбекистон Президенти билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказди», деган Дмитрий Песков.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Путин билан газ соҳасида ҳамкорлик мавзусини муҳокама қилган.

«Ҳамкорлик жуда тез суръатларда ривожланмоқда. ‘Газпром’ лойиҳаларни самарали равишда амалга оширди», дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашиб, минтақавий кун тартибини муҳокама қилгани бўйича хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: