10:11 | 26.02.24

                       

Қалбаки авторақам билан 64 марта қоида бузган ҳайдовчи аниқланди

Тошкентнинг Бўстонлиқ туманида сохта авторақам билан 64 та қоида бузган ҳайдовчи ушланди. У буни радарга тушмаслик мақсадида қилганини айтган.

Бўстонлиқ тумани Амирсой чорраҳасида ЙҲХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини ушлаб, тегишли тартибда чора кўрди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Gentra автомобилининг юкхонаси текширилганда қалбаки рақам топилган. Ҳайдовчи радарларга тушмаслик мақсадида водийдан Амирсойга боришда сохта рақамдан фойдаланган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. 

Авотомобиль эгаси эса Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлимига текширув учун топширилган. Аниқланишича, автомобиль ҳайдовчиси ушбу қалбаки давлат рақами белгиси билан 64 марта қоидабузарлик содир этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: