11:02 | 18.11.22

                       

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди — видео

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Қамчиқ довонида Volvo юк машинаси ёниб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 18 ноябрь куни соат 03:00 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 233-километрида 40 ёшли ҳайдовчи Х.Я. бошқарувидаги Volvo русумли юк автомобилида қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган.

«Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси жарликка тушиб кетгани, Қамчиқ довонида юк автомобилида ёнғин чиққани, Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: