9:13 | 08.02.24

                       

Қамчиқ довони қалин қор ёққани сабаб вақтинча ёпилди

Қалин ёққан қор сабаб А-373 Халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. ФВВ томонидан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Қалин қор сабаб Водийни Тошкент билан боғлаб турадиган Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 февраль  куни соат 00:50 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: