18:23 | 13.02.24

                       

Қамчиқ довонидаги ЙТҲ оқибатида 5 киши вафот этди

Қамчиқ довонидаги автотрейлер ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида 5 киши вафот этди. Юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган.

Қамчиқ довонидаги ЙТҲ оқибатида икки нафар ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Маълум қилинишича, ҳодиса 11 феврал куни соат 23:40 ларда Наманган вилояти, Поп тумани, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи К.Й. «DAF» русумли юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминламасдан, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган. Ҳайдовчи қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Ж.А. бошқарувида бўлган Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ЙТҲ вақтида «DAF»$ русумли юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: