11:33 | 02.06.24

                       

Қаршида икки фуқарога машина олиб беришни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қаршида икки фуқарога машина олиб беришни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди. У фуқаролардан машина шартномаси учун 22 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Қарши шаҳрида фуқароларга автомашина олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 22 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ю. фуқароларга автосалондан шартнома асосида қисқа муддатда автомашина олиб беришини айтиб, 2 нафар фуқарога «Cобалт» ва «Малибу» русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: