15:47 | 15.02.24

                       

Қаршида кучли таъсир қилувчи доридар сотган «аптекачи» ушланди

Қаршида кучли таъсир қилувчи доридар сотган «аптекачи» қўлга олинди. Дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Олмалиқ ва Қаршида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда муқаддам судланган У.М. жами 100 дона  «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дорини сотиш мақсадида ёнида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «M.Ph.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз  жами 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга сотган вақтида ушланган. Дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: