14:44 | 23.07.22

                       

Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини нима сабабдан ўлдиргани маълум бўлди

Эркак унинг бошига офтоба билан уч марта уриб, ҳушсиз ҳолатга келтирган

Қарши шаҳар «Каманди» маҳалласида Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ҳисобда турувчи фуқаро қайнсинглисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолатга оид қўшимча тафсилотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал П.М. 17 июль куни соат 07:15 ларда Қарши шаҳрида яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кириб, «Нимага менинг оиламга аралашасан?», дея у билан жанжаллашган.

Оқибатда П.М. ҳовлида турган офтоба билан Д.Р.нинг бошини орқасига уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушсиз ҳолатга келтирган. Олган тан жароҳати туфайли аёл вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олидн, Қашқадарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдиргани, Наманганда сув талашган фуқароларнинг бири иккинчисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: