14:48 | 02.06.24

                       

Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғининг анжуманда билдирган фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди

Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғининг анжуманда билдирган фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат бўйича Адлия вазирлиги ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриевнинг матбуот анжуманида билдирган фикрлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, итимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг матбуот анжуманида билдирган фикрлари тарқатилмоқда.

Ҳозирда, мазкур ҳолат Адлия вазирлиги томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади.

Шу билан биргаликда, давлат органлари ўз фаолиятида халқ олдида ҳисобдор эканлиги Конституцияда белгилаб қўйилганлиги, Адлия вазирлиги фаолияти, шу жумладан, жамоатчилик олдида қатъий ҳисобдорлик принципи асосида ташкил этилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Конституциясига кўра, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

«Барча фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари белгиланган тартибда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: