21:28 | 30.01.24

                       

Қашқадарё ИИБ бошлиғи ўзгарди

Тайинлов жараёнида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этган.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Унга кўра, полковник Исмоилов Абдувохид Саломович вилоят ИИБ раҳбари этиб тайинланган.

Маълумот учун, А.Исмоилов 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Келтирилишича, вилоят ҳокимлигида ўтказилган тайинлов тадбирида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: