21:53 | 02.02.24

                       

Қашқадарё тоғларида дарахтлар куртак ёза бошлади

Китоб туманидаги Тахтақорача довонида икки хил табиат ҳодисаси кузатилмоқда.

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи Тахтақорача довонида икки хил табиат ҳодисаси кузатилмоқда.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳокимлик хабарига кўра, айни пайтда тоғларда тўла қор, довон атрофида эса дарахтлар аста-секин куртак ёза бошлаган.

«Оппоқ қорга бурканган баланд тоғлар қиш фаслининг ҳукмронлигидан далолат берса, дарахтларнинг аста-секин куртак ёзиб, гуллаётгани баҳор яқинлигидан дарак бермоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг январь ойи Ўзбекистондаги энг илиқ январлардан бири бўлган. Ушбу йилнинг илк ойи жуда илиқ келд. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: