11:15 | 02.02.24
Оқибатда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан Касби туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида «Тўпаланг ҲПД Ҳолдинг» МЧЖ масъуллари томонидан «Денов-Новқат» каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизлари билан қўпорилганлиги аниқланган.
Бу билан «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талаблари бузилган. Дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.
Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган. Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: