23:23 | 05.06.24

                       

Қорақаплоғистонда 19 ёшли йигит аёлни ўлдириб, пулларини ўғирлаб кетди

Қорақаплоғистонда 19 ёшли йигит аёлни ўлдириб, пулларини ўғирлаб кетди. Йигит пулларни фоҳишаларга сарфлаган.

Қорақаплоғистонда 56 ёшли аёлни қасддан ўлдириб, пул ва ноутбук ўғирлаган бола 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида 2005 йилда туғилган фуқаро жамият учун бирон-бир фойдали меҳнат билан шуғулланманган. У 2023 йил 21 октябрда танишининг уйига бориб, қиймати 6 млн 500 минг сўмлик Мас Book Pro 13 русумли ноутбукни Яндекс такси компаниясига қўшиб ишлатишини, эвазига ҳар куни 80 минг сўмдан пул бериб туришини айтиб, уни алдаган. Бола ноутбукни 1 миллион 500 минг сўмга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Шунингдек, йигит 2023 йил 29 ноябрь куни соат 19:30ларда Қораўзак туманида ёлғиз яшовчи 56 ёшли аёлнинг уйига ўғирликка тушган. У аёл ухлаб ётган хонага кириб, ичида пул бўлган сумкани ўғирламоқчи бўлган. Аммо аёл кутилмаганда уйғониб қолиб, бақириб юборган ва йигитга қаршилик кўрсатган. Шунда йигит ўзи билан олиб келган ёғоч бўлаги билан аёлнинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Сўнгра 12 миллион 313 минг сўм пули билан сумкани олиб чиқиб кетган.

Йигит ёғоч бўлагини уй ёнидаги ариққа ташлаб, тахминан 10 миллион сўмни шу атрофдаги ер майдонига яшириб кетган. У қолган пулларни дўстлари билан «бродвей»дан бир қиз билан гаплашиб, ўша қизни алмашиб жинсий алоқа қилишга сарфлаб юборган. Кейинчалик, пул яна керак бўлган пайтда, ариқ ёнига қайтиб келган ва ИИБ ҳодимлари томонидан ушланган.

Судда марҳум аёлнинг синглиси, опаси шафқатсизларча ўлдириб кетганлигини ва ҳамма зарарларни йигит қоплаб беришини, унга нисбатан энг оғир жазо тайинланишини сўраб кўрсатма берди.

Суд ҳукми билан йигит Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш), 164-моддаси 3-қисми «в» банди (уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда босқинчилик қилиш) ҳамда 97-моддаси 2-қисми «и» бандида (тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдириш) кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: