14:35 | 23.05.24

                       

Қашқадарёда 2-синф ўқувчисини юк машина уриб юборди

Қашқадарёда 2-синф ўқувчисини юк машина уриб юборди. Бола олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида 2-синф ўқувчиси юк машинаси уриб кетди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, воқеа 15 май куни вилоятнинг Кўкдала туманида юз берган. Йўлдан ўтаётган болалар 2-синф ўқувчилари бўлиб, юк машина уриб юборган бола воқеа жойида вафот этган.

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: