19:21 | 20.05.24
Сирдарёда 390 млн сўмни ноқонуний ўзлаштирган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштирганлиги аниқланди. Улар жами 304,3 миллион сўм кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган.
Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 миллион сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олишгани маълум бўлди. Улар 260 млн сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 миллион сўмини ноқонуний ўзлаштирган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: