13:12 | 26.03.24

                       

Қашқадарёда 47 маротаба йўл қоидасини бузган фуқаронинг машинаси олиб қўйилди

Қашқадарёда 47 маротаба йўл қоидасини бузган фуқаронинг машинаси олиб қўйилди. Вилоятдаги етти нафар ҳайдовчидан жами 140 та жарима аниқланган.

Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини кўп маротаба бузиб, жарималарни тўламасдан келаётган фуқаролардан қарздорликларни ундириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят МИБ бошқармаси Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Шахрисабз шахар бўлими томонидан қарздор К.Х.дан жами 47 та 17 миллион 900 минг сўмлик маъмурий жаримасини ундиришга оид ижро ҳужжати буйича қарздорга тегишли Nexia-3 хатланди ва бўлим биносига олиб келинди.

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими ходимлари томонидан 15 та маъмурий жаримани тўламаган қарздор Ҳ.А.нинг  қарздорлиги эвазига машинаси хатланган. Унинг укаси Ҳ.А. ўзининг 15 та жаримаси учун 6 миллион 300 минг сўм тўлаб берди.

Шунингдек, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро С.Ж. 27 маротаба қоида бузиб, унга нисбатан қўлланилган 11 миллион 694 минг сўм қарздорликни тўламасдан келган. Бюронинг Чироқчи туман бўлими ходимларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик бир кунда ундирилди. Шу туманда яшовчи А.Ю.нинг ҳам 12 та маъмурий жаримаси учун 10 миллион 340 минг сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, косонлик Ш.С. ва Т.Б. ҳам ўзларининг 12 тадан жарималарини ижро ҳаракатлари давомида тўлаб беришди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: