20:29 | 30.01.24

                       

Қашқадарёда блогерлардан бири қамалди

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Қашқадарё вилоятида товламачиликда айбланган блогер қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судлари хабар берди.

Келтирилишича, шу йилнинг 29 январ куни жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида А. Абжалилов (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган,«Аччиқ ҳақиқат» МЧЖ раҳбари) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, А. Абжалилов жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «а»,«в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: