15:11 | 06.06.24

                       

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Қашқадарёда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида Матиз тўлиқ ёниб кетди (видео).

Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати Шаҳрисабзда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 5 июнь куни тахминан соат 20:10 ларда Шаҳрисабз шаҳар «Зиёкор» маҳалласида Damas ҳайдовчиси Lacetti’ни қувиб ўтиб, Matiz билан тўқнашган. Оқибатда, Matiz воқеа жойида тўлиқ ёниб кетган, ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: