22:43 | 15.02.24

                       

Қашқадарёда дарё ўзанидан қум-шағал қазиб олганларга жиноят иши қўзғатилди

Қарши туманида фуқаролар Қашқадарё ўзанидан 1,6 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 969 млн сўм зарар етказди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида фуқаролар дарё ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олгани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.З. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олган.

Улар давлат захирасидаги муҳофаза қилинадиган ҳудуд ҳисобланган ер майдонидан турли техникалар ёрдамида 1,6 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 969 млн сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: