9:11 | 16.05.24

                       

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида кўприк қулаб тушди. Кўприкнинг ҳозирги ҳолати (фото ва видео).

Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи Қашқадарё дарёси узан устидан ўтган ички хўжалик йўлларини боғловчи кўприк дарёга қулаб тушган. Бу ҳақда Чироқчи туман матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, дарё узанида сув оқимига қаршилик кўрсатаётган кўприк қисмлари сувнинг дарё қирғоқларига урилиши ва қирғоқ қисмини кенгайишига олиб келаётганлиги аҳолини ташвишга солмоқда. Туман ҳокими воқеа содир бўлган манзилга бориб, дарё қирғоғи яқинида истиқомат қилаётган Болсувор маҳалласи аҳолиси билан учрашган.

Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фалокат содир бўлган куни дарё узанидаги кўприк қисимлари махсус техникалар ёрдамида олиниб, қирғоқни муҳофаза қилиш ишлари бошланган.

Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлиги матбуот котибининг Bugun.uz’га маълум қилишича, дарё кўприк қолдиқларидан бутунлай тозаланади. Аҳоли фойдаланиши учун бундан 300 метр узоқликда янги кўприк топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: