13:46 | 15.02.24

                       

Қашқадарёда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди

Қаршида дорихона сотувчиси ҳеч қандай ҳужжатсиз 50 дона кучли таъсир қилувчи дори сотаётган вақтида ушланди. Дорихонадан жами 94 дона шу турдаги дорилар расмийлаштирилган.

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида дорихона сотувчиси кучли таъсир қилувчи дори сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «М.Пҳ.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз  жами 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: