13:37 | 08.02.24

                       

Қашқадарёда кучли таъсир қилувчи дориларни ҳужжатсиз сотаётган аптека сотувчиси ушланди

Қашқадарё вилоятида дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 100 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида қўлга тушди.

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоятида дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушлади. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «N.F.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсирга эга дориларни сотмоқчи бўлгани аниқланган. Келтирилишича, жами 100 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси сотилаёган вақтида сотувчи ушланиб, ушбу дорихонадан яна 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: