13:37 | 05.03.24

                       

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди

Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олгани аниқланди. У шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан, пулларни «У.Қ.» МЧЖга ўтказган.

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари кредит пулларини шартнома асосида фойдаланмасдан, нақдлаштириб олгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Х.Ф.» МЧЖ раҳбари Х.Х. иш юритувчиси А.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан, маблағнинг 1,2 млрд сўмини «У.Қ.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Маълумот ўрнида, ушбу модда билан судланган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: