23:15 | 11.06.24
Қашқадарёда қор қоплони фотоқопқонга тушди. Қор қоплони Марказий Осиёда йўқолиб кетиш арафасида бўлган жонзотлардан бири.
Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплони муҳрланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, қор қоплони катта мушуклар гуруҳининг энг экзотик ва кам ўрганилган вакилларидан бири бўлиб, бугунги кунда Марказий Осиёда йўқолиб кетиш арафасида турган тур ҳисобланади. У IUCN Қизил рўйхатига, Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES Конвенциясининг (Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция) I иловасига киритилган.
Бугунги кунда қор қоплони экотизимини сақлаб қолиш муҳим вазифа ҳисобланади. Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида браконьерлик, ноқонуний савдо, чорвачилик ва иқтисодиётнинг жадал ривожланиши туфайли қор қоплонларининг озуқаси ва яшаш ареалининг қисқариши каби жиддий муаммолар кўпайиб бормоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: