17:06 | 26.03.24

                       

Қашқадарёда шифохона зинаси остидан 20 кунлик чақалоқ топилди

Қашқадарёда шифохона зинаси остидан 20 кунлик чақалоқ топилди. Умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

Қашқадарё вилоятидаги шифохоналардан биридаги зинапоя остидан 20 кунлик чақалоқ топилди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 21 март куни Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватга кўтарилиш зинасининг тагига чақалоқ номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган. Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Таъкидланишича, чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлгани, умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилгани, соғлиғи яхши экани билдирилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда аёл эгизак чақалоқларни кўп қаватли уй йўлагига ташлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: