9:11 | 05.06.24

                       

Қашқадарёда сигир 10 метрли қудуққа тушиб кетди

Қашқадарёда сигир 10 метрли қудуққа тушиб кетди. Уни қутқариб олиш учун ФВБга сўров юборилган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан 10 метрли қудуққа тушиб кетган сигир чиқариб олинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 3 июнь куни соат 10:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Янги қишлоқ» МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаронинг сигири ҳовлисидаги чуқурлиги 10 метр бўлган сувсиз қудуққа тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Айтилган манзилга туман ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ҳамда техника ёрдамида чуқурликдаги сигир талофатларсиз чиқариб олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: