12:20 | 07.02.24
Қашқадарёнинг Касби туман ҳокимининг собиқ ёрдамчиси Д.З. ва фуқаро А.Ш. ўзаро тил бириктириб, 4 кишининг номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган жами 130,6 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирди.
Қашқадарё вилояти Касби туманида собиқ ҳоким ёрдамчиси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитни ўзлаштирди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, департаментнинг туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман ҳокимининг «М.» МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Д.З. ва фуқаро А.Ш. ўзаро тил бириктириб, 4 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган жами 130,6 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: