9:11 | 07.06.24

                       

Қашқадарёда «трейдер» ушланди

Қашқадарёда «трейдер» ушланди. У бировнинг пулини кўпайтириб беришини айтиб, ундан 1 млн 256 минг сўм олган.

Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Б.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 млн 256 минг сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Х., Б.Ҳ ва Ҳ.А.лар содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Б.Х. Б.А.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1 млн 256 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришган. Берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х., Б.Ҳ ва Ҳ.А.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: