15:30 | 18.02.24

                       

Қашқадарёдаги хонадонларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилгани аниқланди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ўз хонадонида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган шахслар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Қашқадарё тумани Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ўз хонадонида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент ахборот хизмати

Қайд этилишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари, ички ишлар бўлимлари ходимлари билан ўтказган тезкор тадбирларда бир қанча фуқаролар ўз хонадонида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Улардан 274 литр ёғ, 421 килограмм чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: