10:16 | 09.02.24

                       

«Qatar Airways» Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

«Qatar Airways» Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Унинг бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Қатар миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади.

«Qatar Airways» Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 2 июнга белгиланган. Йўловчи рейслари ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Аирбус А320 самолётларида амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.

Маълум қилинишича, «Qatar Airways» бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Қатар миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади. «Қатар Аирwайс» кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва «Скйтрах» томонидан етти марта «Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси» деб топилган.

«Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим. Биз ҳар йили нафақат рейслар географиясини кенгайтириш, балки хорижий авиаташувчилар сонини кўпайтириш, бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш ва шу билан бирга, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида иш олиб борамиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: