22:52 | 08.02.24
Осиё кубоги финал ўйини. Қатар - Иордания. AFC Asian Cup Qatar 2023 финал ўйини қачон ва қаерда ўтказилади?
Қатар давлатида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги ўйинлари ўзининг якуний палласига яқинлашмоқда. Сўнгги ўйин, финал 10 феврал куни ўтказилади. Унда мусобақа мезбони бўлган Қатар терма жамоаси ва Иордания тема жамоалари баҳс олиб боради.
10 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган финал ўйини «Lusail Stadium» ўйингоҳида ўтиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси ярим финалда Эрон устидан ғалабага эришган. Шунингдек, Қатар чорак финалда Ўзбекистон терма жамоасини ҳам мусобақадан чиқариб юборганди.
Иордания эса ярим финалда Жанубий Корея устидан ғалабага эришган, чорак финалда қўшнимиз Тожикистон терма жамоасини мағлуб этган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: