9:11 | 22.05.24
Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади. Бу ҳақдаги қарорни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев имзолади.
Тошкент вилояти Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилиши учун «Май» маҳалласидан 6 гектар ер майдони ажратилади. Вилоят ҳокими бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.
Маълумотларга кўра, ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади.
Буюртмачи:
Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: