21:51 | 23.02.24

                       

Қирғизистон авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширади

Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди. Парвозлар RJ-85 ва MD-83 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди.

Фото: «Манас» халқаро аэропорти ахборот хизмати

«Ўзавиация» агентлиги хабарига кўра, рухсатнома Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан тақдим этилган.

Эндиликда Tez Jet авиакомпанияси Ўш–Тошкент–Ўш ва Бишкек–Тошкент–Бишкек йўналишида мунтазам авиақатновларни RJ-85 ва MD-83 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: