14:41 | 22.05.24
Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи ишга туширилади. Заводда қандай машиналар ишлаб чиқарилиши маълум бўлди.
Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири маълум қилди.
Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида «Ўзавтосаноат» АК, «ДТ техника» МЧЖ ва «НУР» АЖ (КР) ўртасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: