21:27 | 29.12.22

                       

Қирғизистонда цирк ва ҳайвонот боғларида барча турдаги ҳайвонлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди

Қирғизистонлик депутат томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Қонун бўйича, ҳайвонлардан барча турдаги цирк томошалари ва ҳайвонот боғларида фойдаланиш ман этилади

Қирғизистонда барча турдаги ҳайвонлардан ҳайвонот боғлари ва цирк томошаларида фойданишни тақиқлаш таклиф этилди. Бу ҳақда «Sputnik Қирғизистон» хабар берди.

Фото: «pikabu.ru»

Маълум қилинишича, ушбу қонун лойиҳаси депутат Дастан Бекешев томонидан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Қонундан мақсад ҳайвонларга нисбатан ғайриинсоний муносабатларга чек қўйиш, бу бўйича умумий ва махсус талабларни белгилаш экани қайд этилган.

Депутатнинг фикрича, ёввойи ҳайвонлар ўз табиатига кўра бўйсунишга мос эмас, шунинг учун ҳам улар саҳнада амалга оширадиган ҳар қандай чиқишларга шафқатсиз усуллар ёрдамида эришилади – машғулотлар илгак, қамчи, таёқ, шовқинли қурол, психотроп моддалардан фойдаланишни назарда тутади.

Дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатлари кўнгилочар соҳада ҳайвонлардан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тақиқлайди.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Исроилда ҳайвонларга нисбатан қўпол муомалада бўлганлар беш йилга қамалиши, Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ов милтиғи билан ҳайвонларга ўқ узган эркакка қандай чора кўрилгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: