22:18 | 22.03.24

                       

Қизил китобга киритилган Туркистон силовсини «Чотқол» қўриқхонаси фотоқопқонига тушиб қолди

Қизил китобга киритилган Туркистон силовсини «Чотқол» қўриқхонаси фотоқопқонига тушиб қолди. У Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган (фото).

«Чотқол» давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган кузатув фотоқопқонига Туркистон силовсини муҳрланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги

Туркистон силовсини Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой ҳудудларида тарқалган. Баргли ва арча ўрмонларида яшайди. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин, «Кўҳитанг» тизмасида 20-25 та, Ғарбий Тян-Шанда 100 га яқин, Туркистон тизмасида 300 га яқин силовсин яшайди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: