14:11 | 23.02.24

                       

«Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади

Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади. Бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.

Президент фармони билан ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтириш амалиёти йўлга қўйилади. Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича «Устоз» махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олиниши режалаштирилди.

Қайд этилишича, ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади. Бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги , Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: