13:00 | 25.01.24

                       

Қўқонда аёл сарпосини қайтариб беришдан бош тортган эрини судга берди

Суд қарийб 35 млн сўмлик 47 турдаги буюмларни аёлнинг фойдасига ундириб берди.

Қўқонда эр хотинига салкам 35 миллион сўмлик сарпосини боласи билан уйига қайтиши сабабли қайтариб беришни истамаган. 2002 йилда туғилган қиз 47 дона сарпо буюмларини қайтариб беришни сўраб судга мурожаат қилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Bugun.uz‘га маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига қарздор эрдан хотинининг фойдасига жами 47 номдаги 34 миллион 408 минг сўмлик шахсий мулкни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Суд қарорини ижро этиш Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимига ўтказилган.

«Мен эркак кишиман. Менга аёлларнинг латта-путтаси керак эмас. Сепини бермасликдан мақсадим аёлимнинг ақлинг кириб, хатосини тушуниб, уйга қайтиб келиши ва биз узоқ йиллар бирга яшаш ниятида эканлигим. Мен аёлим ва фарзандимни жуда яхши кўраман. Аммо, афсуски, аёлимнинг бу каби қилган иши оиламиз тикланмаслигидан далолат бермоқда», дейди эр. Кейинчалик у хотинининг нарсаларини олиб кетишига эътироз билдирмаган.

Мусодара қилинган нарсалар рўйхатида чойшаблар, пардалар, аёлнинг шахсий буюмлари, идиш-товоқлар, музлатгич ва телевизор бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: